`

Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари Россияга келишлари билан нима қилишлари керак

Хурматли мижозлар, Мол Булак Компаниясининг сайти сизга Россияда мослашишга ёрдам бериш учун ва сизга миграция қонунчилигининг барча пунктлари бўйича максимал даражада маълумот бериш учун ташкил қилинган. Биз сайтимизда"Юридическая Помощь"деб номланган махсус бўлимни барпо қилганмиз ва уни мунтазам равишда тўлдириб борамиз. Унда сиз ўзингиз учун фойдали маълумотларни ўқишингиз, РФнинг қонунчилиги пунктларини аниқлашингиз ва шунингдек Россия яшаш тарзи, меъёрларини билиб олишингиз мумкин. Ундан ташқари бўлим “Юристга савол” хизмати билан тўлдирилган ва унда сиз Мол Булак юристларига тўғридан тўғри савол беришингиз ва сизни қизиқтирган хуқуқиймавзудаги саволларингизга тўлақонли хамда олий даражада жавоб олишингиз мумкин.

Шу мавзуда алоҳида, катта хажмдаги ва босқичма-босқич мақола яратилади. Мазкур мақолада Россияга келган чет эллик фуқаро нима қилиши кераклиги, олдиндан қандай қонунларни билиши ва Россияда қонуний яшаш ва ишлаш учун талаб қилинган хужжатларни қандай олиш хақида айтиб берамиз.

Россияга кириш

Россияга ишлаш, вақтинчалик яшаш, тахсил олиш ёки сайёҳ сифатида боришдан аввал Россия чегарасини кесиб ўтишга рухсат мавжудлигини аниқлашингиз керак. Агар сиз ” (илгари “ФМС қора рўйҳати” деб номланган) “ИИБ қора рўйхатида бўлсангиз, у ҳолда сизга Россияга киришга рухсат бермайдилар, мисол учун - аэропортдан шаҳарга киргизмасликлари мумкин.

Шунинг учун, агар РФга киришингизга рухсат йўқлиги хақида сиз оз бўлсада шубхангиз бўлса, бу маълумотни текшириб кўринг, бу жуда осон ва мутлақо бепулдир. Қуйидаги йўлланмага киринг ва ўз маълумотингизни сайтда курсатилган бўлимларгакиритинг ва сервисни жавобини кутинг. Агар тизим сизга Россиягакиришга рухсат йўлигини хабар қилса, у ҳолда чипта харид қилишни ва Россияга кетишни хожати йўқ - сиз чегарани кесиб ўта олмайсиз.

Белгилаб ўтамиз, мамлакатга киришга бўлган тақиқ унга асос бўлган сабаблардан келиб чиққан ҳолда 3 ёки 5 йил (айрим ҳолларда ундан кўп вақт) давомида олиб ташланади. Шунинг учун агар сиз айни пайтда«черный список» да бўлсангиз, вақти келиб у олиб ташланиши мумки. Демак, Россия Федерацияси ИИБнинг хизмати орқали ўз маълумотларингизни мунтазам равишда текшириб боринг. сервисы.гувм.мвд.рф

Чегарани кесиб ўтиш, миграция картасини олиш

Шундай қилиб, РФга келгандан сўнг энг дастлаб миграция картасини олиш керак. Самолетда, поезда, автобусда ёки ўз машинангизда келганингиздан қатъий назар сиз чегарани кесиб ўтиш мобайнида миграция картасини олишингиз ва уни тўғри тўлдиришингиз лозим.

Миграция картаси – РФда чет эллик фуқаро учун энг мухим хужжатлардан биридир. Айнан миграция картаси кейинчалик Россия Федерациясида яшаш ва ишлаш учун керак бўлган барча рухсат қоғозларини расмийлаштиришга ҳуқуқ беради. Миграция картасини фақатгина чегарада олса булади.

Агарда қандайдир бир сабабларга кўра сиз миграция картасини йўқотсангиз, у ҳолда уни қайта тиклаш лозим – уни нусхасини олишингиз зарур. Одатда агар меҳнат муҳожири рўйхатдан ўтмаган бўлса,у миграция масалалари бўйича Россия ИИВнинг худудий бўлимларидан бирига, ёки рўйхатдан ўтган жойи бўйича унга миграция картасини дубликатини тақдим қилиш тўғрисидаги аризаси билан мурожаат қилиши ва ўша куннинг ўзидаёқ миграция карта нусхасиниолиши мумкин.

Миграция картаси сизнинг Россия Федерациясида бўлиш муддатингизни аниқлайди. Россия Федерациясида рухсат берувчи хужжатларсиз яшаш муддати чекланган. Шунинг учун бир қатор чет эллик фуқаролар Россияни тарк этиш ва қайтиб келиш шартига дуч келадилар. Яъни, чиқиб қайта кириш шартига тўғри келадилар. Бироқ Россияга уч ой тугамасдан қайтолмаслигини тушунишлари керак, чунки визасиз давлатлардан келган фуқаролар учун муддат 180 кун давомида 90 кун билан чекланган.

РФни хар сафар кесиб ўтиш мобайнида янги миграция картасини олиш имкони бўлади. Демак, бундан келиб чиққан ҳолда ишлаш ёки доимий яшаш учун янгидан хужжат расмийлаштириш лозим. Янги миграция картасини олиш – бу янгидан патент, РПВ, ВНЖ ёки РФда ДЯЖ (ПМЖ) расмийлаштириш имконидир.

Бироқ Россия Федерациясида сиз томондан йўл қўйилган қонунбузарликлар ёзиб борилади ва базага киритилади, Россиядан чиқиб унга киришингиздан каътий назар маълумотлар ўчириб юборилмайди. Шунинг учун Россия Федерациясига келганингизнинг биринчи дақиқасидан бошлаб қонунни бузмасликка харакат қилинг.

Миграция картасини тўлдириш

Чегарада миграция картасини олгач (бу бепул), уни тўғри тўлдиринг. Бунинг учун, шошмаган ҳолда унга босма харфлар билан ўз паспорт маълумотларингизни ёзинг: фамилия, исм, отангизнинг исми, паспорт серияси ва рақами (РФ чегарасини кесиб ўтган хужжатингиз) ва бошқалар. Агар миграция картасини тўлдириш мобайнида хатога йўл қўйган бўлсангиз, у ҳолда янгисини олинг ва уни тўғри тўлдиринг. Агар сиз божхона постини ўтмаган бўлсангиз, миграция картасига мухр қўйилмаган бўлса ва унда хато бўлса, уни қайтадан ёзишингиз мумкин.

Яна бир вариант мавжуд, яъни сизга чегарада босма харфлар билан тўлдирилган миграция картасини тақдим қилишлари мумкин. Бундай ҳолларда уни диққат билан текширинг ва мавжуд хатолар хақида айтинг. Миграция картасини имзолаш билан ундаги изоҳланган маълумотларни тасдиқлайсиз.

Диққат! Божхона постини ўтишингиз билан сизнинг миграция картангизга мухр қўядилар ва уни алмаштириш имкони бўлмайди. Бундан сўнг, миграция картасини янгилаш учун янгидан чегарани кесиб ўтиш керак бўлади.

Миграция картасининг барча пунктлари ахамиятга эга. Ундаги барча қаторларни тўлдириш шарт. Алоҳида эътиборни “Келиш мақсади” ("Цель въезда") қаторига беринг. Унда Россияга сизнинг хақиқий келиш мақсадингизни аниқлашингиз ва уни кўрсатишингиз керак. Агар сиз ўз қариндошларингиз, дўстларингиз, яқинларингиз ёнига меҳмон бўлиб келаётган бўлсангиз “Частный”, агар сизнинг ниятингиз саёҳат қилиш бўлса “Туризм” сўзини остини чизинг. Агар сиз Россияга тахсил олиш учун кетаётган бўлсангиз “ Учеба” сўзини остини чизинг.

Агар сиз Россияга ишга жойлашиш мақсадида кетаётган бўлсангиз, "Цель въезда"қаторида “Работа” остига чизинг! Агар мазкур қаторда бошқа маълумотни кўрсатсангиз, у ҳолда Россияда ишлай олмайсиз, патент расмийлаштира олмайсиз ва хатто иш берувчи билан шартнома имзолай олмайсиз. РФда патентсиз, РПВ, ВНЖ миграция картасида "Цель въезда" маълумотини “Туризм” деб кўрсатган ҳолда ноқонуний ишлашга уринсангиз, РФнинг ИИБ томонидан сизга нисбатан маъумурий санкцияларни қўлланиши, сизга нисбатан жарима ва мамлакатга узоқ муддат ичида (тахминан 5 йилга) кириш тақиқланиши мумкин.

Дастлабки «регистрация»

Россияга ишлаш ва (30 кундан ортиқ) узоқ муддат давомида яшаш мақсадида келгач сиз албатта рўйхатдан ўтиш ва барча рухсат берувчи хужжатларни расмийлаштириш жараёнларидан ўтишингиз керак. Буларнинг барчасининг энг дастлабки босқичи миграция рўхатидан ўтиш хисобланади ва унин халқ орасида «регистрация» деб атайдилар. Шундай қилиб, (вақтинчалик яшаш учун) келгандан сўнг яшаш жойига асосан рўйхатдан ўтиш лозим. Шунинг учун сиз хостелда, ётоқхонада, меҳмонхонада, ижара уйда, дўст ва қариндошларингизнинг уйида тўҳтаганингиздан сўнг сизни қабул қилган тараф тумандаги ИИБ бўлимига хабар беришлари керак. ИИБ ва КММ (МФЦ), миграция маркази ходимлари, мазкур масаладаги РФ ваколат кишилари қуйидаги манзил бўйича сизнинг қонуний яшашингизни қайд этадилар. Бу сизнинг дастлабки қайд этилишингиз бўлиб ва шу билан рўйхатдан ўтган(регистрация) хисобланасиз.

Сиз дастлабки “регистрация” соҳиби сифатида Россияда 90 кунгача бўлишингиз мумкин, ва бу вақт мобайнида узоқроқ ва қонуний яшаш, шунингдек ишлаш учун керак бўлган барча “рухсат” қоғозларини расмийлаштиришингиз мумкин бўлади (мисол учун рўйхатдан ўтгандан сўнг, сиз патент расмийлаштиришга киришишингиз мумкин).

Россияда чет элликлар учун рўйхатдан ўтиш

Россияда яшаш, ишлаш мобайнида хар доим сизга “регистрация” керак бўлади. “Регистрация” сизга яшаш ёки ишлаш жойингиздан тақдим қилиниши мумкин. Бу сиз яшаган ёки ишлаган (ўқиган) жойингиз Россияда мавжуд бўлган жисмоний манзил бўлиши керак. Сизнинг РФда қонуний яшашингиз бу маълумотни хақиқийлига боғлиқ.

Диққат! Агар сиз Россияда соҳта рўйхатдан ўтган бўлсангиз – у ҳолда сизга нисабатан Ички Ишлар Вазирлиги томонидан маъмурий санкциялар қўлланилади. Сизга жарима солинади, давлатдан чиқариб юборилади ва РФ киришлик тақиқланади.

Шунинг учун хар доим рост ва қонуний рўйхатдан ўтиш лозим. Сиз яшаган уй, квартира, хостел ёки ётоқхона эгасига мурожаат қилинг ва унинг иштирокида “регистрация”ни олинг. Шу тарзда сиз хужжатингизда (миграция картаси, патент, РПВ ёки ВНЖ) кўрсатилган муддат давомида РФда қонуний яшай оласиз.

Вы можете быть поставлены на учет по месту своей работы. Для этого предоставьте свои документы работодателю. Если Вы меняете место жительства или место работы, по которому у Вас стоит регистрация, то обязательно зарегистрируйтесь по следующему актуальному адресу жительства или работы. Если Вы будете зарегистрированы по одному адресу проживания в России, а по факту будете проживать по другому адресу, то это будет являться нарушением миграционного законодательства РФ. А итог нарушения закона мы Вам уже описали выше (это серьезное административное наказание вплоть до выдворения из РФ и занесения в "черный список").

Демак, манзилни ўзгартиргач – янгидан рўйхатдан ўтинг!

Россиядаги чет эллик фуқароларга иш қидириш

Дастлабки рўйхатдан ўтгандан сўнг, сиз Россияда ишлаш ва узоқ вақт давомида яшаш учун хужжатларни расмийлаштиришни бошлашингиз мумкин. Бироқ патент расмийлаштириш ва иш берувчи билан шартнома тузишдан олдин иш топишингиз керак. Биринчи ўринда Россияда қандай ишда ишлашни аниқлаб олишингиз керак.

Агар сиз Россиянинг маълум бир шаҳрида иш топмаган бўлсангиз, у ҳолда хужжатларни расмийлаштиришдан аввал иш жойини қидиришингиз ва ўзингизга касб танлашингиз керак. РФнинг етакчи вилоятларида патентингизда сизнинг касбингиз кўрсатиб ўтилиши керак. Агар сиз патентни қурувчи бўлиб ишлаш учун расмийлаштирсангиз, бироқ кафеда ошпаз бўлиб ишласангиз, бу ҳолат Россияда миграция қонунчилигинибузилган хисобланади. Бунинг натийжаси хақида мазкур мақола давомида бир неча бора айтиб ўтганмиз. Миграция картаси тақдим қилган вақтнииш қидиришга сарфланг. Бироқ вақт чегараланганлигини унутманг ва патент расмийлаштириш учун давлатга киргандан 30 кундан сўнг мурожаат қилсангиз сизга жарима солинади.

Шунинг учун Россияда қисқа муддат ичида иш топиш жуда мухим. Сиз қандай касб бўйича фаолият кўрсатиш хақида бир қарорга келганингиздан сўнг – хужжутларни расмийлаштириш ва патент олишда давом этинг.

Россияда иш жойини қандай топиш хақида мақолаларда хабар қиламиз. Мол Булак сайтининг янгиликлар бўлими орқали мунтазам равишда Россияда иш жойлари хақида янги маълумотларни ўқишингиз мумкин. Шунингдек бизни маанбанинг “Эълонлар тахтаси” бўлими хам хар куни янги вакансиялар билан тўлдириб борилади. Бизнинг “Бепул эълонлар” бўлимига киринг, бепул рўйхатдан ўтинг ва Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Казан, Тюмен ва Россиянинг бошқа шаҳарларидаги иш таклифлари билан танишишга йўлланма олинг.

РФда иш жойи топишнинг яна бир йўли – бу худудий меҳнат биржасига мурожаат қилиш. РФнинг хар бир вилоятида меҳнат биржаси мавжуд. Агар сиз мамалкатга келиш билан маълум муддат ичида ўзингизга иш топа олмасангиз, у ҳолда албатта меҳнат биржасига ташриф буюринг ва унда рўйхатдан ўтинг.

Россияда чет эллик фуқаролар учун патент расмийлаштириш

Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига Россияда ишлашга ҳуқуқ берувчи хужжат бу патентдир. Умуман олганда, Евроосия иқтисодий иттифоқи таркибига кирмаган Россия билан визасиз давлатлар фуқароларига патент олиш РФда ишлаш ва узоқ муддат яшаш учун дастлабки хужжатлардан биридир. Чет эллик фуқароларга патент тақдим қилиш жараёни енгил бўлиши учун Россия тарафдан барча хатти харакатлар амалга оширилмоқда. Бунинг учун мамлкат бўйлаб миграция марказлари, кўп функционалли марказлар, миграция ваколатхоналарининг муассасалари очилмоқда ва улар орқали Россиянинг маълум вилоятида қонуний ишлаш учун деярли қисқа вақт ичида, энг кам харажатлар билан чет элликлар қонуний ва очиқ ҳолда патент расмийлаштиришлари мумкин.

Россияга ишлаш ниятида келган ўзбекистонликлар ва тожикистонликлар патент олиш учун миграция марказларида қуйидаги хужжатларни тақдим қилишлари керак:

  1. Патент тақдим қилиниши хақида ариза (Россиянинг миграция хизматларининг хар бир ваколатхонасида намуналар мавжуд);
  2. Шахсни тасдиқловчи хужжат (одатда бу паспорт), нотариусда тасдиқланган, рус тилига таржимаси билан биргаликда;
  3. “Цель визита” қаторида “Работа” остига чизилган миграция картаси;
  4. Суғурталаш компанияси билан тузилган ихтиёрий тиббий суғурталаш шартномаси (полиси) (ДМС). Шунингдек “ДМС”ўрнига Россия худудидаги пуллик тиббий хизматлар тақдим қилувчи ташкилот билан тузилган шартнома;
  5. Гиёхвандликка оид ва юқумли касалликлар йўқлиги хақидаги маълумотнома, ва шунингдек ОИВ-инфекцияси йўқлиги хақидаги сертификат;
  6. чет эллик фуқарони миграция рўйхатида қайд этилгани тўғрисидаги хужжат (регистрация);
  7. Рус тили, РФ тарихи ва РФ қонунчилиги асосларини билиш хақидаги хужжат. Мазкур билимлар таълим тўғрисидги давлат намунасидаги керакли сертификат ёки (умумий ўрта таълим даражасидан паст бўлмаган) хужжат билан тасдиқланган бўлиши ва 1991 йилнинг 1 сентябрига қадар собиқ СССР таркибига кирган давлатлар худудида тақдим қилинган бўлиши керак ёки 1991 йилнинг 1 сентябридан тортиб Россия Федерацияси худудида муваффақиятли давлат аттестациясини ўтган кишиларга тақдим қилинган таълим тўғрисидаги хужжат бўлиши керак.
    Сертификат ваколатли орган тақдим қилган бўлсагина яроқли бўлиб хисобланади агар (бу миграция марказидан ёки РФнинг расмий таълим муассасасидан тақдим қилинади);
  8. Аванс тўлови шаклида жисмоний шахсларининг даромати учунбелгиланган солиқ тўловини тасдиқловчи хужжат (патент биринчи ойи учун тўлов кирититилгани хақидаги квитанция);
  9. 3х4 (учга тўрт сантиметрда ) хажмдаги рангли фотосурат. Белгилаб ўтилишича, патент олиш вақтида миграция масалалари бўйича РФнинг ИИБ ББ чет эллик фуқаро фотосуратини ва дактилоскопия (бармоқ изларини)сини олиб қолинади.

Юқорида айтиб ўтилган хужжатларни Россиянинг бир қатор муассасаларида йиғиш мумкин ва шунингдек Кўп функционалли миграция маркази орқали тайёрлаш мумкин. Мисол учун, Москвада чет эллик фуқароларга ишлаш учун патент олиш бўйича ўз хизматларини тақдим қилувчи Сахарово КММ ўз худудида мижозларга барча талаб қилинган муолажалардан ўтиш ва марказ худудида патент олиш учун ҳуқуқ берувчи барча хужжатларни олишга имкон беради.

Сахарово КММ вакиллари томонидан маълумот берувчи видео лавха тарқатилмоқда ва унда чет элликфуқаро(мисол учун Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари) Москвада ишлаш учун қандай қилиб патент олиши маълумот тасвирланган.

Агарда меҳнат мигранти бошқа вилоятда рўйхатдан ўтган ва у жойда патент олган бўлса, кейинчалик эса у бошқа вилоятда яшаш ва ишлашни истаса, у ҳолда янги вилоятда янгидан меҳнат патентини расмийлаштириши керак, унинг устига у янги вилоятда “кириб-чиқишсиз” рўйҳатдан ўтиши ва янги меҳнат патентини олиш учун хужжат топшириши керак.

Патент расмийлашириш учун тиббий маълумотнома олиш

Россияга вақтинчалик ишлаш ва яшаш ниятида келган чет эллик фуқаролар тиббий маълумотномалар олиш учун тегишли тиббий кўрикдан ўтишлари лозим. Шундай қилиб, РФда чет эллик фуқарога ишлаш учун ҳуқуқ берувчи патент расмийлаштириш учун кассаликлари йўқлиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома олишлари керак.

Бу мухим!Мазкур кўриклардан ўтишни ва тиббий маълумотномаларни олишни фақатгина Россия Федерациясидаги ваколатли клиникалардан амалга ошириш лозим. Бундай маълумотномаларни бошқа клиника ва касалхоналардан олишга уринишнинг фойдаси йўқ, чунки бундай хужжатлар миграция марказлари томонидан қабул қилинмайди.

Тасдиқланган рўйхат бўйича тўлиқ тиббий кўрикдан ўтиш мумкин бўлган ва касалликлар йўқлиги ҳақидаги маълумотномаларни берувчи тиббий муссасалар рўйхатини худудий миграция марказлари ёки миграция масалалари бўйича ИИВ ББ орқали аниқлаб олишингиз мумкин. Мазкур муассасалар сизга 100% ишончли маълумотларни тақдим этадилар.

Таъкидланишича, юқорида айтиб ўтилган рўйхатдаги касалликар йўқлигини тасдиқловчи маълумотномани бир қатор Кўп функционал миграция марказлари худудида хам олиш мумкин. Мисол учун, чет элликларга Москвада қонуний ишлаш учун патент тақдим қилувчи Сахарово КММ худудида хам маълум корпусга ташриф буюриш ва юқори малакали мутахассислар хузурида тўлиқ кўрикдан ўтиш мумкин. Тиббий кўриклардан ўтиш ва маълумотномаларни олиш пуллик хизматлардир, бироқ уларсиз патент олиш мумкин эмас.

Агар кўрик давомида сизда хавфли касалликлар аниқланса

Агар хавфли касалликларни бор ёки йўқлигини аниқловчи расмий тиббий кўрикдан ўтиш давомида сизда касалликлардан бири аниқланса, у ҳолда сизга Россияда патент олишга рад жавоби берилади.

Чет элликлар учун имтихон ва сертификат

Миграция марказларида, КММда ёки миграция масалалари бўйича РФнинг ИИВ ББ тақдим қилиниши шарт бўлган хужжатлардан бири бу рус тилини, РФ тарихини ва РФ қонунчилиги асосларини билишни тасдиқловчи хужжатдир. Шундай қилиб чет эллик фуқаро патент олиш учун тўлақонли хужжатларни расмийлаштириш учун ва юқорида айтилган хужжатлар бўлмаган ҳолда рус тилини, РФ тарихини ва РФ қонунчилиги асосларини билишини тасдиқлаш учун имтихон (тест синовларини) топшириши лозим.

Сертификат тақдим қилинган кундан бошлаб унинг яроқлилик муддати беш йилни ташкил қилади.

Бу мухим! Сертификат яроқли бўлиб хисобланади агарда уни чет эллик фуқарога ваколатли муассаса тақдим қилган бўлса.

Диққат! РФ тарихини ва РФ қонунчилиги асосларини билишни тасдиқловчи сертификатни сотиб олиш мумкин эмас. Ва шунингдек ваколати бўлмаган муассасаларда имтихондан ўтишни фойдаси йўқ. Чунки асл нусхада бўлмаган, расмий тарзда олинмаган сертификат Россияда патент олишга ҳуқуқ бермайди.

Россия Федерациясининг Миграция масалалари бўйича Ички Ишлар Вазирлигининг худудий ваколатхоналари орқали кейинчалик патент расмийлаштириш учун тест топшириб сертификат олиш мумкин бўлган муассасаларнинг тўлиқ рўйхатини аниқлаб олишингиз мумкин. (Маълумот хар бир вилоятнинг ИИБси томонидан тақдим қилинади).

ИТС (Ихтиёрий тиббий суғурталаш) Полиси

ИТС Полиси – бу ихтиёрий тиббий суғурталаш хужжатидир ва уни шартнома тузиш йўли орқали олинади, яъни суғурта компаниясида шахсни суғурталашдир. ИТС Полисини Россия Федерацияси худудига кирган хар бир чет эллик фуқароси олишга ҳуқуқлидир. Умуман олганда миграция ваколатхоналари ходимлари барча чет эл фуқароларига ИТС Полисини уларнинг мамлакат худудида қанча муддат бўлишидан ва меҳнат фаолиятидан қатъий назар олишларини тавсия қиладилар.

Россия бўйлаб аксарият суғурта компаниялари орқали ИТСни расмийлаштириш мумкин. Расмийлаштириш деярли қисқа муддат ичида амалга оширилади ва шу тарзда РФга келган хар бир меҳмон Россияга келганининг биринчи кунидаёқ ИТС Полисини олиши мумкин.

РФда ишлаш ниятида келган чет эл фуқаролари учун полис олиш мажбурийдир. “ДМС” полиси асосида Россияда узоқ муддат яшаш ва ишлаш учун керак бўлган хужжатларни расмийлаштириш мумкин. Патент олиш учун ИТС полисини мажбурий расмийлаштириши чет эллик фуқаронинг Россияни худудида қилаётган иш фаолиятидан келиб чиққан ҳолда олинади. Мехнат фаолити мобайнида соглиққа шикаст етиши мумкин, шунинг учун соғлиқни суғурталаш лозим.РФда чет эллик фуқароларни даволаниши жуда қимматга тушади, бироқ ИТС полисини тўғри расмийлаштириш орқали чет эл фуқароси Россияда шифокорлар хизматидан фойдаланиш чоғида тўлов харажатларини сезилари даражадада тежаши мумкин.

ИТС мавжудлиги Россия клиника ва шифохоналарида даволанишга кафолат беради ва барча керакли тез тиббий ёрдамларни қўшимча тўловларсиз олишга имкон беради.

Россияда чет эллик ишчи фуқароларга ихтиёрий тиббий суғурта полиси учун маълум талаблар амал қилади:

  1. Суғурта 100 000 рубль ва ундан ортиқ микдорда бўлиши керак;
  2. Сиз РФ худудида қанча вақт яшашни режалаштирган бўлсангиз шу муддатга ИСТ Полисини расмийлаштиришингиз лозим;
  3. 1.
  4. Полис олинган РФнинг вилоятидагина яроқлидир(яъни, агар сиз Москвада ишлашни режалаштирган бўлсангиз, ИТС полисини Москвада олинг, агар Новосибирскда ишлашни режалаштирган бўлсангиз, демак ИТС полисини Новосибирскда олинг);
  5. Полис якка тартибда, унда нафақат тўғри маълумот, балки маълумотлар патент расмийлаштириш учун керак бўлган хужжатлар билан бир хил бўлиши керак.

ИТС қиймати суғурта даражасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади: 100 000 рублга, 100 000 рублдан кам, 100 000 рублдан кўп бўлган ва бошқалар. Шунингдек ИТС қийматига суғурта компанияси хизматлар нархи хамдаРФ вилоятида белгиланган минимум ўз таъсирини ўтказади.

Чет эл фуқароларини ИТС бўйича даволаниши

Россияда меҳнат фаолияти давомида саноатда жарохат олганда ёки турли касалликлар (ЎРВИ, шамоллаш ва бошқалар) билан оғриган чет эллик фуқаро бепул тиббий хизматлардан фойдаланиш учун клиника ва касалхоналарга мурожаат қилишга хақи бор (тиббий муассасалар рўйхати ИТС шартномасида кўрсатилади).

Чет эллик фуқарога тиббий хизматлар ИТСда кўрсатилган хизматлар ва суғурт суммаси доирасида тақдим этилади. Бироқ чет эллик фуқаро ИТС узайтириш орқали клиника ва касалхоналарда бепул хизматлар олишга даъво қилиши мумкин.

Агар ИТСнинг яроқлилик муддати тугаган бўлса, сизга бепул тиббий ёрдам кўрсатишда рад қилишлари мумкин. Шунингдек суғуртага бир қатор хизматлар кирмаслигини таъкидлаб ўтиш лозим. ИТС шартномасида чекловлар суғурта компанияси шартлари асосида якка тартибда кўрсатилади (одатда ИТС асосида даволаниш стоматологлар, пластик жаррохлар, мануал терапевтлар ва бошқалар хизматларини ўз ичига олмайди.).

Қирғизистон фуқаролари учун УТС (умумий тиббий суғурталаш) бепул расмийлаштирилади, бироқ фақатгина иш берувчи билан тузилган шартнома асосида. Бу ҳолда чет эллик суғурта компаниясига паспорт ва меҳнат шартномаси билан мурожаат қилиши керак. УТС меҳнат шартномаси яроқлилик муддатига асосан ва бир йилдан кўп бўлмаган вақт учун расмийлаштирилади.

Иш берувчи билан шартнома тузиш

Ўзбекистонлик ва тожикистонликлар патент расмийлаштирганларидан сўнг, Қирғиз Республикаси фуқаролар эса қонуний ишга жойлашишлари учун рўйҳатдан ўтишларидан сўнг иш берувчилар билан шартнома тузадилар.

Яъни Россияд патент олгандан сўнг хам барча қоидаларга кўра иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузмаган ҳолда ишлаш мумкин эмас. Бу хам миграция қонунчилигини бузилган бўлиб хисобланади, маъмурий жарима солинишига ва хатто РФдан чиқариб юборилиб, киришга тақиқ қўйилишига олиб келади.

Шунинг учун, хурматли чет эл фуқаролари, Россияга ишлаш учун келганингизда РФда ишлашга хуқуқ берувчи барча керакли хужжатларни олинг, албатта иш берувчи билан шартнома тузинг, кейин патент берилган кунидан бошлаб икки ой мобайнида шартнома нусхасини миграция марказига ёки худудий миграция масалалари бўйича ИИБ бўлимига топширинг.

Ишчи учун меҳнат шартномаси

Сизда меҳнат шартномасини мавжудлиги сизнинг Россияда қонуний ишлаётганингизга тасдиқ бўла олади. Бу омил сизнинг иш берувчнингга иш хақини ўз вақтида тўлашига тасир кўрасатади. Меҳнат шартномаси иш берувчини тартибга риоя қилишга ва ўз мажбуриятларини бажаришга ундайди, чунки мазкур хужжат юридик кучга эга ва ишловчи шунингдек иш берувчи томонидан қонун ижросини талаб қилади.

Меҳнат шартномаси тузилиши орқали чет эллик фуқарога РФда қолган (РВП ёки ВНЖ) хужжатларини расмийлаштириш хақидаги, бепул соғлиқни тиклаш учун ИТС полиси қўлланилиши қарори ва бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилинади. Шартнома тузилиш орқали чет эллик фуқаро иш жойи бўйича рўйҳатдан ўтиши мумкин. Шунинг учун хурматли ўзбекистонликлар, тожикистонликлар, қирғизистонликлар, агар сиз Россияда ишлашни ният қилган бўлсангиз, албатта иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузинг. Бу сизнинг РФдаги ҳуқуқий химоянгиздир!

Иш берувчининг чет эллик фуқаро олдидаги бурчи

Иш берувчи билан шартнома тузганингиздан ва ўз вазифаларингизни бажаришга кириша бошлаганингиздан сўнг, сиз иш берувчидан тегишли мажбуриятларини бажаришини талаб қилишингиз мумкин. Иш берувчи сизга шартномада кўрсатилган шартлар асосида тўлиқ ойлик маошини тўлашга мажбурдир ( шартнома пунктлари Россия Федерациясининг меҳнат кодексига мувофиқ бўлиши керак). Ойлий маошлар тўлиқ хажмда ва шартномада кўрсатилган саналарда тўланиши керак.

Шунингдек ўз вақтида патент учун тўловлар киритиб, ИТС полисини узайтириб ва миграция қонунчилигининг барча пунктларига амал қилган ҳолда сиз ҳуқуқий қўллаб – қувватланишга ва давлат томонидан химояга ишонишингиз мумкин. Шундай қилиб агар иш берувчи томонидан шартномага ҳилоф харакатлар амалга оширилганда уни судга беришингиз ва мажбуриятларини суд тартибида башаришини талаб қилишингиз мумкин.

Фақатгина миграция қонунчилигига тўлиқ бўйсуниш сизга ҳуқуқ ва эркинлигингизни химоя қилади. Мисол учун, Россия оммавий ахборот воситалари кўп бор чет эллик фуқаролар қонун бузар иш беувчилари устидан суд орқали ғалаба қозонгонлари хақидаги маълумотларни чоп этганлар. Улардан бирида меҳнат майдонида иш берувчининг айби билан ишчи жароҳат олгани учун ишчи иш берувчисидан суд орқали пул ундириб олган эди.

Россияда иш

Барча рухсат қоғозларини олгач ва иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузгандан сўнг, сиз РФда ишлашга тўлақонли хақингиз бор. Бироқ хар доим миграция қонунчилиги меъерларини бажаришга харакат қилинг. Патент ва меҳнат шартномангиз тасир доирасидаги Россия вилоятида ишланг.

Таъкидлаб ўтамиз, Москвада патент олгач фақатгина Москвада ишлашингиз мумкин. Москва вилоятида қонуний ишлаш учун патент олгач фақат Москва вилоятида ишлашингиз мумкин бўлади. Ишлаш учун меҳнат патентини Москвада олгандан сўнг, сиз Санкт-Петербург ёки мамлакатнинг бошқа вилоятларида қонуний ишлай олмайсиз.

Агар сиз қандайдир бир сабабларга кўра Россиянинг бошқа вилоятига ишлаш учун кўчиб кетаётган бўлсангиз, сиз ишлаш учун патентни ўша вилоятда расмийлаштиришингиз, яъни қайта расмийлаштиришингиз керак бўлади. Агар аниқроқ айтганда бу деярли янги патент олишни англатади. Яъни қайта патентни олиш ва бошқа вилоятда ишга киришиш учун (айни пайтдаги вилоятда фарқли бўлган вилоятда), сизга янгидан ИТС полисини расмийлаштиришингиз ва янги патент олишингиз керак, сўнг уларга тегишли вилоят чегаралари белгиланади.

Патент ва солиқлар тўлови

Россияда ишлаш учун патент олгандан ёки меҳнат шартномаси орқали ишга жойлашгандан сўнг ( иккинчи ҳолат ҚР фуқаролари ёки РВП, ВНЖ соҳибларига тегишлидир), РФдаги барча аҳолиси каби сиз хам солиқ тўловларини амалга оширишингиз керак.

Патент соҳиблари солиқ тўловларини патент учун тўлов киритиш (уни узайтириш) орқали амалга оширадилар. Шундай қилиб, хар ой патент учун тўловларни ўзингизнинг “ИНН” (Солиқ тўловчининг идентификация рақами) асосида киритади. Иш фаолитини олиб боришга ҳуқуқ берувчи хужжат олиш жараёнида “ИНН” рақами хар бир ишчига тақдим қилинади. Яъни патент олиш жараёнида сиз солиқ тўловчининг идентификация рақамини оласиз.

Россияда чет эл фуқароларига патентга тўлашнинг бир неча йўллари мавжуд. Патент сохиби патентга хар ойлик тўловларни ўз вақтида киргизишлари учун Ваколатхона ходимлари барча шароитларни яратганлар. Шундай қилиб, патентга тўловларни миграция марказларида, Росси банкларида, ва шунингдек интернет орқали киргизишлари мумкин. Патент учун тўлов киргизишда солиқ тўловчи ўз “ИНН” рақамини ёзиши керак, агар буни амалга оширмаса маблағ керакли жойга тушмайди, демак патентга тўлов ўз вақтида киргизилган деб хисобланмайди.

Диққат! Патент учун тўламаслик ёки уни вақтида тўламаслик (патент учун ўз вақтида тўлов киритмаслик) уни бошқа яроқли эмаслигини англатади ва сизнинг Россияда яшашингиз ноқонуний бўлиб қолади.

Россиядаги чет эллик ишчининг “ИНН” рақами

Агар сиз “ИНН” рақмингизни билмасангиз, унутган бўлсангиз, бу патент учун тўламасликка сабаб бўла олмайди. РФда ИНН рақамини аниқлашда ёрдам бериш учун махсус хизматлар ташкил қилинган. Бу расмий сайтга кирингservice.nalog.ru/inn.html , барча қаторларни тўлдиринг ва тизим сизга сизнинг Россиядаги “ИНН”гизни маълум қилади.

ИННни аниқлаш онлайн - хизмати бепул хизмат ва куннинг, хафтанинг, хар қандай вақтида Россиянинг хар қайси вилоятида ишлайди. Шунингдек (патентни узайтириш учун) ўз “ИНН” рақамингизни мазкур хужжатни олган миграция марказингиз орқали аниқлашингиз мумкин.

Москвада патент асосида ишлаётган, Сахарово Кўп функционал миграция маркази орқали патент олган фуқаролар учун “ИНН” рақамини аниқлашнинг қўшимчи имкониятлари мавжуд. Бунинг учун онлайн хизматдан фойдаланиш мумкин, анкетанинг барча қаторларини тўлдириб, тизимнинг жавобини олиш мумкин. mc.mos.ru/a-tin , заполнить поля формы и получить ответ системы.

Шунингдек Москвада патентга тўлаш учун ўз ИНН рақамингизни “ММЦ” тақдим этган давлат хизматлари сайтининг меҳнат мигрантининг шахсий кабинети орқали аниқлаб олишингиз мумкин. oibmmc.mos.ru/auth-mmc-lk/login Ундан ташқари, Сахарово КММ тақдим қилган мижознинг шахсий кабинети орқали патент тўлови бўйича Россия банклари учун квитанцияларни ташкил қилишингиз мумкин.

Патентни узайтириш

Патентнинг хар ойлик тўлови патентнинг қийматидек белгиланади. Яъни, агар сиз Москвада патентни 4500 рублга олган бўлсангиз, демак бу суммани хар ой тўлаб туришингиз керак бўлади. Агар сиз Кабардино-Балкарияда ишлаш учун патенти (обновленная цену надо прописать ) рублга олсангиз, у ҳолда хар ой (обновленная цену надо прописать) рубль тўлаб уни узайтириб туришингиз керак. Бироқ тўлов хажми хар йил ўзгариб туради.

Патент олиш учун биринчи киритилган маблағ унинг биринчи ойлик тўловидир. Бироқ солиқни одиндан тўлаш керак ва квитанция тақдим қилиш билан патент олиш учун ариза топширилади. Патент учун тўловлар квитанцияларини барчасини сақлаб қўйиш лозим ва турли номувофиқликлар пайтларида миграция масалалари бўйича ИИБ ББда мазкур квитанциларни сизнинг патентингиз бўйича тўловлар тўлиқ аснода амалга оширилганлигини исботлаш учун тақдим қилинади.

Диққат! Россияда патентнинг яроқлилик муддати бир ойдан ўн икки ойгача бўлади.

Патент бўйича тўловни хар ой киритишингиз ёки бир неча ой учун бирданига киритишингиз мумкин. 12 ой якунланиши билан уни янгилашингиз, бошқа сўз билан айтганда мавжуд бўлган хужжатлар асосида янги патент олишингиз керак бўлади. Россияда икки йил давомида патент асосида ишлаганидан сўнг, чет эллик фуқаро янги патент олиш учун давлатдан чиқиб кетиб, чиқиш-киришни амалга ошириши ва қайтадан патент олиши керак бўлади. Яъни, янгидан миграция картасини олиши, ИТС расмийлаштириши, тиббий кўрикдан ўтиши ва бошқаларни амалга ошириши керак.

Россияда солиқ тўловларини тўлаш

Россияда (патент асосида эмас) меҳнат шартномалари асосида ишлаётган чет эллик фуқаролар хам солиқ тўловларини киритадилар. Бундай ҳолларда даромат солиқлари ойлик маошларидан ушлаб қолишлик орқали амалга оширилади. Одатда бу маблағлар автоматик равишда олиб қолинади, уларни иш берувчи ушлаб қолади ва солиқ органларига тўлайди.

Бундан келиб чиқиб, сиз у асосида Россияда ишлашга киришган шартномада албатта солиқ тўловлари киритилиши хақидаги пунктлари кўрстилган бўлиши шарт. Сиз бу маълумотни иш берувчидан аниқлашга хақингиз бор, шунингдек тегишли тўловларни РФ бюджетига даромат солиқлари киритилаётгани хақида мълумотларни тасдиқлаш учун мурожаат қилишингиз мумкин. Меҳнат шартномасида сизнинг тўлиқ ойлик маошингиз ва солиқ тўловларидан сўнгги маошингиз кўрсатилган бўлиши керак.

РВП олиш

Чет эллик фуқро Россияга ишлаш, вақтинчлик яшаш ёки доимий яшаш (ПМЖ) учун келгандан сўнг у хужжат топшириши ва РВП (вақтинчлик яшаш учун рухсат) олишни кутишга хаққи бор.

Вақтинчалик ишлашга рухсат – бу Россияда узоқ муддат яшаш истагини билдирган чет эл фуқароларига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россия тарафидан тақдим этилган хужжатдир. РВП квоталар ёки бир қатор қўшимча асосларга кўра тақдим этилади. Чет эл фуқаросида ёки фуқаролиги бўлмаган шахсдаРВП мавжудлиги Россияда патентсиз ишлаш ҳуқуқини беради.

Чет эллик фуқарога РПВ (миллий ёки чет элга чиқиш ) паспортдаги алоҳида белги шаклида тақдим этилади. Фуқаролиги бўлмаган шахсга эса РВП соҳиби мақоми алоҳида бланк шаклида тақдим этилади.

Олинган РВПнинг яроқлилик муддати 3 йилни ташкил қилади (уч йил).

РВПни квота орқали олиш

Россияда вақтинчалик яшашга рухсатни олишнинг йўлларидан бири бу хужжатларни РВПга бўлган квоталар асосида олиш. РВПга бўлагн квота – бу вақтинчалик яшашга рухсатни Россиянинг маълум вилоятида белгиланган миқдорда тақдим қилишдир. Хар вилоятда ўзининг квоталари мавжуд, унинг миқдори хар йили ортади ёки камаяди.

Агар жорий йилда Россиянинг мазкур вилоятида РВП тақдим қилишга белгиланган квоталар миқдори якунланса, у ҳолда чет эллик фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс мазкур вилоятда РВП ола олмайди. Жорий йил учун белгиланган РВП учун квота миқдори хақида маълумотни худудий миграция масалалари бўйича ИИВ ББ ваколатхонаси орқали аниқлаш мумкин. РВП олиш истагида бўлган ўзбекистонлик, тожикистонлик ва қирғизистонликлар худудий миграция масалалари бўйича ИИВ ББ ваколатхонасига қуйидаги хужжатларни йигиб мурожаатнома билан мурожаат килишлари керак:

  1. Вақтинчалик яшаш учун рухсат аризаси (қандай тўлдириш намуналари махаллий ваколатхоналарда мавжуд);
  2. Чет эл фуқаросини Шахсини тасдиқловчи хужжат, РФ худудида тан олинадиган (кўп холларда бу паспорт);
  3. Миграция картаси (бизни мисолимизда «Цель въезда»қатори «Работа», «Учеба», «ПМЖ» лардан бири танланган бўлиши мумкин);
  4. Вақтинчалик яшаш учун рухсатнома олиш учун тўланган давлат божи\квитанция (махаллий миграция ваколатхоналарида ёки махсус банк бланклари орқали тўланади);
  5. Рус тили, РФ қонунчилиги хамда тарихини билишингизни тасдиқловчи хужжат;
  6. Жамиятга зарар етказувчи наркомания ва инфекцион касалликлари йўқлигини тасдиқловчи хужжат (мед. Справкалар, юқорида тавсифланган);
  7. Солиқ органларидан рўйхатдан ўтканлигингизни тасдиқловчи маълумотнома (расмий бланкда ўз «ИНН»ингизни тақдим этишингиз керак. Агар сиз РФдаишлаетганбўлсангиз, сизга патент олаетган пайтингизда ёки мехнат шартномаси тузган пайтингизда олган бўласиз. Агар бу пайтгача ишламаган бўлсангиз, у холда ИНН олишингиз керак)

РПВни квотадан ташқари олиш

Россияда вилоятларга белгиланган квоталардан ташқари вақтинчалик яшашга рухсатни олиш имкони бор. Бу жойда РВПга ариза топшириш айрим шартларга асосланади. РВП беришни кўриб чиқувчи ҳайъат хужжатни квота ва квотадан ташқари ҳолатларни хам бир ҳил даражада кўриб чиқади.

Ўзбекистонлик, Тожикистонлик ва Қирғизистонликларга квотадан истисно холларда РФда РВП олиш учун қўйидаги шартлардан бири бажарилган бўлиши керак:

  1. РСФСР еки РФ худудида туғилганлик, ёки олдин СССР фуқаролиги бўлиши;
  2. Ишлашга лаёкатлиги йўк ва мехнат фаолиятини бажара олмайдиган болалари (уғил ёки қиз) – РФ фуқаролиги бор бўлиши керак;
  3. РФ фуқаролиги бор ишлаш лаёкати йўк ота-онаси борлиги;
  4. РФ худудида яшаш жойига эга бўлган РФ фуқароси билан турмуш қурилган бўлса;
  5. Россия Федерасияси хукумати томонидан белгиланган бюджетга инвестиция киритиш;
  6. харбий хизматга қабул қилиниши;
  7. хорижда яшаётган юртдошларни Россия Федерациясига ихтиёрий кўчириш дастури қатнашчисининг сертификати;
  8. Россия Федерацияси фуқаролиги мавжуд бўлган фарзанд бўлиши;

Россияда РВП асосида яшаш

Вақтинчалик яшашга рухсат мавжудлиги чет эллик фуқарога меҳнат шартномаси асосида яшашга, шунингдек РФнинг маълум вилоятида РВПнинг яроқлилик муддати давомида яшашга ҳуқуқ беради.

Бунга параллел равишда чет эллик фуқаро ВНЖ ( яшашга оид хужжат) олишга хужжат топшириши, ва ВНЖ олиши билан мазкур хужжат ва мақом асосида яшаши мумкин.

Вақтинчалик яшашга рухсатни олишлик Россия фуқаролигини олишнинг биринчи босқичи бўлиб хисобланиши мумкин. Шу тарзда РПВ бўлганидан сўнг чет эллик фуқаро ВНЖга хужжат топшириши, сўнг эса Россия фуқаролигини олиш учун хужжат ва ариза топшириши мумкин.

Бу мухим! Вақтинчалик яшашга рухсат бекор қилиниши мумкин. Мазкур салбий омиллар РВП соҳиби Россия қонунчилиги талабларига риоя қилмаганлиги сабабли рўй беради.

РПВ соҳиби Россия қонунчилигиниг барча меъерларига, унинг барча пунктларига ва миграция қонунчилигига ва ички вилоятдаги тартибларга риоя қилишлари шарт. Чет эл фуқроси РВПси бўлганида қонун доирасида ишлаши ёки ўқиши, солиқларни тўлаши ва “регистрацияси” бўлиши керак.

Миграция қонунчилигини бузганлиги учун РВПни бекор қилишлари мумкин, хусусан Россияда вақтинчалик яшашга рухсат бериш тартибини бузганлиги учун. Шундай қилиб, РПВ олганингиздан сўнг РФ ёки мазкур мақомни олган вилоятингиз худудидан чиқиб кетишингиз мумкин. Бироқ бу вилоятда бўлмаган муддатингиз 6 ойдан ортмаслиги керак.

Агар сиз вилоятлардан бирида РВП олган бўлсангиз, сўнг мазкур вилоят ёки мамлакатдан ташқарига чиқиб кетган бўлсангиз, у ҳолда сиз чиқиб кетган кунингиздан тортиб 6 ойдан кечикмай қайтишингз керак. Агар сиз ушбу қоидани бузсангиз – РПВни бекор қиладилар.

ВНЖ олиш

Ўзбекистонликлар, тожикистонликлар ва қирғизистонликлар Яшашга оид хужжат “ВНЖ” олишлари учун миграция масалалари бўйича ИИВ ББ бўлимига қуйидаги хужжатлар билан мурожаат қилишлари керак:

  1. ВНЖ олиш учун ариза ( миграция масалалари бўйича ИИВ ББ бўлимида намуналар тақдим қилинади) ;
  2. . 4 дона 3х5 хажмдаги фотосурат (учга беш сантиметр бўлган). Фотосуратлар рангли ва оқ-қора бўлиши мумкин;
  3. Шахсни тасдиқловчи хужжат (паспорт);
  4. Иш жойидан дарома хақидаги маълумотнома. Агар сиз пенсионер ёки ногирон бўлсангиз, нафақа гувоҳномаси ёки ногиронлик тўғрисидаги гувоҳнома;
  5. РФ қонунчилигида кўрсатиб ўтилган меерларга асосан, яшаш жойи мавжудлиги хақида хужжат;
  6. Хавфли юқумли ва гиёхвандликка оид касалликлар йўқлиги хақидаги тиббий маълумотнома (мазкур маълумотномаларни олиш хақида биз юқорида ёзиб ўтганмиз);
  7. Рус тили, РФ тарихи ва Россия Федерацияси қонунчилиги асосларини билишлигини тасдиқловчи хужжат.

Россияда ВНЖ асосида яшаш

Чет эллик фуқарода яшашга оид хужжат мавжудлиги унга кўпроқ ҳуқуқ беради. ВНЖ соҳиби РФда патент олмасдан ишлашга хуқуқи бор. Расмий ишлаш учун иш берувчи билан шартнома тузиш кифоя.

Шунингдек, чет эл фуқароси ВНЖ мавжудлигида Россия худудида 5 йил мобайнида кириб чиқишсиз яшашга хаққи бор. Яшашга оид хужжатни бир неча бора олиш мумкин. Шундай қилиб, бир ВНЖнинг яроқлилик муддати якунланганидан сўнг ( беш йил ўтканидан сўнг) чет эллик фуқаро яшашга оид хужжатни узайтиришга хақлидир.

ВНЖ Россия фуқаролигини олиш учун энг охирги босқичи бўлиб хисобланади. Шу тарзда, чет эл фуқароси ВНЖси бўлганида хужжат йиғиши ва Россия фуқаролигига топшириши мумкин.

ВНЖни узайтириш

Бироқ, ўзбекистонликлар, тожикистонликлар, қирғизистонликлар Россиядаги бошқа чет эллик фуқаролар каби ВНЖ олганларидан сўнг, миграция қонунчилиги меъерларига жиддий амал қилишлари керак. Миграция тартибини ва РФнинг бошқа қонунларини бузиш ВНЖни бекор қилинишига ва мазкур мақом бекорқилинишига олиб келади.

ВНЖ соҳиблари учун миграция қонунчилигининг энг жиддий пунтктларидан бири бу Россия худудида бўлишдир. Россия Федерациясидан ташқарида бўлишнинг муддати 6 ойдан ортмаслиги лозим.

Шунингдек миграция қонунчилигига амал қилиш учун яшашга оид хужжат сохиблари хар йили ўзининг яшаётганликларини тасдиқлаб туришлари лозим. Яъни: миграция масалалари бўйича ИИВ худудий бўлимида ўзининг яшашини тасдиқлаб туриши лозим.

Рахмат!

Тез орада клиент хизмати мутахассислари албатта сизга қайта қўнғирок қиладилар .

Ариза қабул қилинди

Тез орада клиент хизмати мутахассислари албатта сизга қайта қўнғирок қиладилар.